“Барселона” “Nike” билан шартномани деб Нико ва Леауни сотиб ололмади

"Барселона" ёзда йирик трансферни амалга ошира олмайди. “Марcа” нашри хабарига кўра, Каталония клуби энди "Атлетик"дан Нико Уилямс ёки "Милан"дан Рафаель Леау билан шартнома имзолашга умид қилмаяпти.

"Барселона" “Nike” билан узоқ муддатли янги шартнома ишлари деярли якунига етди, аммо бу ҳақда сентябр ойи бошида эълон қилинади.
Шу сабаб, каталонияликлар трансферларни амалга ошира олмайди. Агар шартнома аввалроқ эълон қилинганида, Ла Лиганинг молиявий қоидаларига мос келишига имкон берган бўларди.

Келишув эълон қилинганидан сўнг “Барса” 100 миллиондан кўпроқ пулга эга бўлади. Шу тариқа, клубнинг йирик трансферлар борасидаги трансфер ишлари қишга қолдирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!