Нидерландиялик ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин.

"Барселона" аллақачон тиббий кўрикдан ўтказишни режалаштираётган Вейналдумни ПСЖ ўз томонига оғдириб олишга тайёр. Энди футболчи парижликларнинг таклифини қабул қилиши мумкин. Чунки унга икки баравар кўп маош таклиф қилинмоқда. Уни жамоага шахсан Почеттино чақирди.

Агар "Барса" ўз таклифларини яхшиламаса, Вейналдум ПСЖга ўтади. Расмий қарор яқин бир неча соат ичида эълон қилинади", - дея хабар тарқатмоқда журналист Фабрицио Романо.

Вейналдум шартнома муддати якунлангани боис  "Ливерпуль"ни тарк этди. У мерсисайдликлар сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар