"Барселона" Ольмони қайтаришга ҳаракат қилмоқда

"Барса" таркибни кучайтиришда давом этади. Клубнинг кейинги мақсади Дани Ольмо бўлиб турибди. Футболчининг "Лейпциг" билан амалдаги шартномаси 2024 йилда тугайди. Каталонияликлар 24 ёшли испандан янги битим имзоламасликни сўраган, дея хабар берди "Mundo Deportivo" нашри. 

"Барса" Ольмони эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олмоқчи. У 2007-2014 йилларда "Ла Масия"да таҳсил олган ва 2015 йилда "Динамо Загреб" клубига ўтган. 

Маълумот учун, Дани ушбу мавсум "Лейпциг" таркибида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та ассист амалга оширди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!