“Барселона” ололмаган футболчига 3 та гранд қизиқмоқда

Испания терма жамоаси ва “Атлетик” қанот ҳужумчиси Нико Уилямсга Англия ва Франциядан харидорлар топилди. Бу ҳақида TodoFichajes нашри хабар бермоқда.

Манба хабар беришича, 22 ёшли футболчини Лондоннинг икки клуби “Челси” ва “Арсенал”, ҳамда Парижнинг ПСЖ клублари қизиқиш билдиришмоқда.

Уилямснинг трансфер нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг “Атлетик” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 

Жорий мавсум испаниялик ҳужумчи Ла Лигада 11 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва битта ассист қайт этишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!