"Барселона" олти маротаба уддасидан чиққан ишни "Реал" ҳеч қачон қила олмаган

"Барселона" ҳисобида Испания чемпионати дастлабки 19 туридан сўнг 50 очко мавжуд. 

Каталонияликлар Ла Лига тарихида олтинчи маротаба биринчи даврада 50 очко тўплашга муваффақ бўлди. Улар аввал қуйидаги мавсумларда мазкур ишнинг уддасидан чиққан: 2008/09, 2010/11, 2012/13, 2013/14 va 2017/18.

Шунингдек, "Атлетико" биринчи даврада икки бор, аниқроғи, 2013/14 va 2020/21 мавусмда 50 очко тўплаган. Бошқа жамоалар эса бу кўрсаткичга эриша олмаган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!