"Барселона" ўнг қанот ҳимоясини Хуан Фойт билан кучайтирмоқчи

  • 15 Mar 17:55
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Вильярреал" ҳимоячиси Хуан Фойт ўнг қанотини кучайтириш учун "Барселона"нинг радарида қолмоқда. Бу ҳақда "Diario AS" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Каталония клубида  "Манчестер Сити"нинг ижара асосида "Бавария"да ўйнаётган футболчиси Жоау Канселу варианти  ҳам вариант бор эди. Бироқ ҳозир "кўк-анорранглилар" раҳбарияти португалиялик ҳимоячининг катта маошини тўлашга қодир эмас.

Бундан ташқари, испан гранди 28 ёшли футболчини сотиб олиш ҳам камида 60 миллион сарфлашга тўғри келади ва бу клубнинг бу ҳолатида қийин масала. 

Эслатиб ўтамиз, Фойт ўтган ёзда "Барселона"да бўлиши мумкин эди, аммо "сариқ сув ости кемаси" аргентиналик футболчини трансфер ойнасининг сўнгги кунларида қўйиб юборишдан бош тортди.

Comments

You must be logged in to commet!