“Барселона” орзусидаги футболчига етишадиган бўлди

Ўтган ёзда Лаутаро Мартинесни қўлга кирита олмаган “Барселона” жорий мавсум якунланганидан кейин бу орзусини амалга ошириш имконига эга бўлади.

Маълумки, ёзда “Интер” аргентиналик футболчи учун 111 миллион евро талаб қилиб, каталонияликларнинг барча таклифларини рад этган эди.

Миланликлар бу йил талабни пасайтиради. Чунки, коронавирус пандемияси ортидан келиб чиққан молиявий вазият “Интер”га ҳам таъсир қилди ва клуб икки юлдузи – Ромалу Лукаку ва Лаутаро Мартинесдан бирини сотиши керак.

Шунингдек, манбалар “Интер” раҳбарияти ўтган йили каталонияликлар таклиф қилган вариант – ўзаро футболчи алмаштириш усулидан фойдаланишга ҳам рози. Жорий мавсумда Лаутаро Мартинес А Серияда 27 та учрашувдан майдонга тушиб, 14 та гол уришга муваффақ бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар