“Барселона” орзусидаги ҳужумчини олиш йўлини топди

Рональд Куман ҳамон каталонияликлар раҳбариятидан ҳужум чизиғига ҳамюрти Мемфис Депайни олиб келишни талаб қилмоқда.

“Барса” раҳбарлари трансфер учун белгиланган 25 миллион еврони тўламоқчи эмас. Бу суммани арзонлатиш учун улар трансферга мавсумни “Бетис”да ўтказган бразилиялик ҳимоячи Эмерсонни қўшиб бермоқчи.

21 ёшли ҳимоячи “Бетис” таркибида 33 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва олтита голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!