"Барселона" осиёликлардан узр сўради

"Барcелона" Антуан Гризманн ва Усмон Дембеле билан боғлиқ ирқчилик можароси учун расман узр сўради.

“Барселона” 2019 йилнинг ёзида бўлиб ўтган воқеалардан норози бўлган барча мухлислар ва клуб ҳамкорларидан омма олдида узр сўрамоқчи. Ўшанда клубни бошқа одамлар бошқарган. Амалдаги директорлар кенгаши бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилишга интилмоқда.

Клубимизда ирқчилик ва камситишларга ўрин йўқ. Футболчилар аллақачон ўз афсуслари ва узрларини билдиришди. Улар клуб учун жуда қадрли бўлган япон мухлислари ва ходимларидан узр сўрашди.

"Барселона" зарур деб ҳисоблаган ҳар қандай ички чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, - дейилади клуб расмий сайтидаги хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!