“Барселона” ўз ҳимоячисини Бастони трансфери учун қўшиб бермоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" "Интер"нинг марказий ҳимоячиси Алесандро Бастонига қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Каталония клуби "нерадзурри"га жорий мавсумда "Элче"да ижара асосида ўйнаётган қанот ҳимоячиси Эктор Фортни ҳам таклиф қилди. Бу ҳақда Mundo Deportivo La Gazzetta dello Sport нашрига таяниб хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, "Интер" Бастони трансфери учун 60 миллион евро сўрамоқда ва ҳозирча Италия клуби Фортни шартномага киритиш шарти билан нархни пасайтиришга рози бўладими ёки йўқми номаълумлигича қолмоқда.

Жорий мавсумда 19 ёшли Форт барча мусобақаларда 12 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "Барселона" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!