"Барселона" ўз ҳужумчисини "Арсенал"га таклиф қилди

"Барселона" ҳужумчи Ансу Фати Испания чемпионатини Англия премьер-лигасига ўзгартириши мумкин. "АS" нашрининг маълум қилишича, "кўк-анорранглилар" 20 ёшли футболчини Лондоннинг "Арсенал" клубига ўтказишни таклиф қилишган.

Айни дамда Фатининг агентлари ўз мижозини "Туманли Албион"га кўчириш имкониятларини кўриб чиқишмоқда.

Ансу 2020 йилнинг ёзидан бери Каталонияда ўйнамоқда. Ҳужумчининг "Барселона" билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Фати жорий мавсум "Барса" сафида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!