"Барселона" ўз ишидан афсусда...

“Барселона” раҳбарияти ҳужумчи Ансу Фати соғлиғи сабабли аввалги даражага қайта олмаслигидан хавотирда, деб хабар бермоқда Diario Sport.

Юқоридаги манба берган хабарга кўра, клуб олти ой аввал футболчини операция қилдирмай, ўрнига консерватив усулда даволанишга рухсат берганидан афсусда. Шу сабабли ҳужумчининг жисмоний ҳолати, тезлиги ва куч-қуввати бўйича кўрсаткичларини сезиларли даражада ёмонлашган.

Каталония клуби бош мураббийи Хави Эрнандес эса ҳамон футболчига умид боғламоқда.

Маълумот учун, 19 ёшли Фати ўтган мавсум "Барселона" сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!