"Барселона" ўз майдонида "Алавес"ни янчиб ташлади! Мессидан фантастик дубль!
Испания Ла Лигаси 23-туридан ўрин олган "Барселона" - "Алавес" учрашуви якунланди. Ўйин каталонияликларнинг йирик - 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдаги голларга "Барселона" сафида Хуниор Фирпо, Франсишку Тринкао (дубль) ҳамда Лионель Месси (дубль) муаллифлик қилди. "Алавес"нинг ягона голи эса Луис Риоха номига ёзилди.
Шу тариқа, йирик ҳисобда ғалаба қозонган каталонияликлар ўз очколари сонини 46 тага етказиб олган ҳолда 2-ўринни сақлаб қолди. "Реал"да ҳам очколар сони шунча, бироқ ўрин учинчи.
{game}3424258{/game}
{online}3424258{/online}



Фикрлар