Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Гарри Уинкс “Барселона” клубининг  қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Goal интернет нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича каталониялик скаутлар жорий ҳафта Чемпионлар лигаси доирасида “Реал”га (3:1) қарши бўлиб ўтган баҳсда “шпорлар”нинг бошқа бир ярим ҳимоячиси - Кристиан Эриксенни кузатиш учун Лондонга келишган эди. Бироқ, кутилмаганда уларнинг эътибори 21 ёшли Уинксга тушди.

Маълумот учун, Гарри жорий мавсум АПЛда жами 8та учрашувда иштирок этди. У шунингдек Англия терма жамоаси сафида ҳам дебют қилишга муваффақ бўлди.