"Барселона" Париж сафари олдидан аутсайдерни енгиб, муҳим очколарни қўлга киритди
Испания Ла Лигаси 26-туридан ўрин олган "Осасуна" - "Барселона" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув каталонияликларнинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Голларга "Барса" сафида Альба ҳамда Морибалар муаллифлик қилишди. Шу тариқа, очколари сонини 3 тага кўпайтириб олган "Барселона"нинг пешқадам "Атлетико"га етишига 2 очко қолди. "Реал"дан эса, "кўк-анорранглилар" аллақачон 3 очко олдинда.
- 90+3'

Учрашув якунланди! "Барса" ўз уйида муҳим 3 очкони қўлга киритди. Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+'

3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 88'

Фирпо сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 88'

Альба ўрнига Фирпо ўйинни давом эттиради.
- 87'

Педри ўрнига Рикки Пуч ўйинга қўшилади.
- 83'

ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мориба вазиятдан унумли фойдаланди ва ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди.
- 77'

Педрининг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди!
- 71'

Рубен Гарсия ўрнига Адриан ўйинга қўшилди.
- 67'

Гризманн ва Бускетс ўрнига Мориба ҳамда Брейтвейт ўйинни давом эттиради.
- 62'

Ўзгариш: Энрике Барха ўрнига Хорхе ўйинга қўшилди.
- 57'

Месси бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 56'
Лангле тўпга қўпол тарзда чиқиб келди. Фол.
- 53'
Қандай қилиб?! Дембеле тўпни ўзида олиб турган пайтида ҳимоячи уни тўпсизлантириб кетди!
- 49'

Альба офсайдда қолиб кетди.
- 46'

"Барселона" таймни ўзгаришлар билан бошлаб олди: Самуэль Умтити ўрнига майдонга Усман Дембеле тушди.
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1'

1-бўлим якунланди!
- 45+'

1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'

"Барселона" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади.
- 44'
Мессининг узатмаси ҳимоячига тегиб, тақарига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.
- 42'
Умтити қўпол ўйнади. ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 37'
Оскар Мингеса қўли билан ўйнади. Фол.
- 34'

Рубен Гарсия дарвозани ишғол қилишга жуда яқин эди, бироқ сўнгги сонияда Тер Штеген пайдо бўлди ва хавфни бартараф этди.
- 30'

ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мессининг ажойиб пасини Альба дарвозанинг тўққизлик бурчагига михлаб қўйди!
- 26'

Самуэль Умтити қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 24'

"Осасуна" аъзоси Роберто Торрес бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 22'
ВАРга мурожаат қилинганига қарамай, қарор ўзгартирилмади. "Осасуна" буёғига ўйинни 10 киши бўлиб давом эттиради
- 20'

Қизил карточка! "Осасуна" аъзоси Серхио Эррера бундай ўйини учун майдондан четлатилди!
- 18'

Меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беришади.
- 17'
Мессининг фаол ҳаракатлари эвазига "Барселона" бурчак тўпи ишлаб олди.
- 15'

"Осасуна" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 14'

Энрике Барха дарвозанинг тўққизлик бурчагига зарба берди, Тер Штеген супер сейви билан хавфни бартараф этди!
- 10'

Френки Де Йонг офсайдда қолиб кетди.
- 7'
Де Йонг қўпол ўйнади. Ҳакам хуштагини чалди.
- 5'
Сержиньо Дестнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпини рақиблар блоклади.
- 3'
Хонатан Каллери 65 метрлар масофадан туриб дарвозага зарба берди, Тер Штеген ўз ўрнида.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келмоқда. Ўйин бошланиш арафасида.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! "Осасуна" - "Барселона" учрашуви бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб бормоқда.



Комментарии