"Барселона" Педри билан шартномани узайтирмоқчи

  • 8 июля, 2021, 12:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Педрига янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “кўк-анор ранглилар” 18 ёшли испаниялик футболчига молиявий жиҳатдан анча яхшиланган шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилга қадар имзоланган, аммо унда келишувни яна 2 йилга узайтириш бўйича ҳам махсус банд киритилган.

Педри ўтган мавсум "Барселона" сафида жами 52 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу баҳсларда ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди.

Испания терма жамоаси сафида Европа чемпионатида ёрқин ўйинлар намойиш этган Педри энди Токиода бўладиган Олимпиадада ҳам иштирок этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию