"Барселона" Педри бўйича қарор қабул қилди
Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти Педри билан ҳамкорликни узайтириш ҳақида ўйламоқда.
"Todofichajes" нашрининг хабар беришича, "кўк-анорранглилар" испаниялик футболчига янги узоқ муддатли меҳнат шартномаси таклиф қилмоқчи. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. 21 ёшли ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида Педри 10 та ўйин ўтказиб, учта гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Ла Лиганинг 9-туридан сўнг "Барселона" 24 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.
Фикрлар