"Барселона" польшалик дарвозабон билан музокараларни бошлади
"Барселона" жароҳат олган Тер Штеген ўрнига янги дарвоабон олиб келиш устида ишламоқда. Вариантлар орасида Войцех Шенсни ҳам бор.
Фабрицио Романо хабар беришича, 34 ёшли посбоннинг агентлари каталонияликлар билан боғланишди. Посбон каталонияликлар сафига келиб қўшилишга рози.
Шенсни ёзда фаолиятини якунлаганди. Аммо "Барса" таклиф билан чиқса, футболга қайтишга тайёр. У ўтган мавсумни "Ювентус"ни ўтказди. Шунингдек, Войцех "Рома" ва "Арсенал" каби клубларда тўп тепган.
Испания гранди ўз таркибига қўшиб олиши мумкин бўлган дарвозабонлар орасида "Реал"нинг собиқ аъзоси Кейлов Навас ҳам мавжуд. Шуни ҳам таъкидлаш керак, коста-рикалик посбон ҳам ушбу клубга ўтишга тайёр.
Фикрлар