"Барселона" Португалия терма жамоаси футболчисини харид қилади

"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, "Барселона" 2023 йилнинг январида "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Рубен Невешни сотиб олмоқчи.

У 34 ёшли футболчи Серхио Бускетсга ўринбосар бўлиши кутилмоқда. Каталонияликлар 25 ёшли Невешни 40 миллион евро эвазига сотиб олишлари мумкин.

Жорий мавсумда Невеш "бўрилар"нинг барча мусобақалар доирасидаги 11 ўйинида 2 та гол урди. Ярим ҳимоячининг инглиз клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!