Ҳусанов “Челси”га ўтадими?
“Челси”нинг “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни ёзда трансфер қилишни режалаштираётгани ва футболчининг вакиллари билан алоқа ўрнатгани ҳақидаги хабар мухлислар орасида катта муҳокамага сабаб бўлди.
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда ҳар икки жамоа фанатлари Ҳусанов масаласи бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда. Изоҳларнинг асосий қисмига қараганда, аксарият мухлислар бу трансфер амалга ошишига ишонмаяпти ва “Манчестер Сити” энг яхши ҳимоячисини сотмаслигини таъкидламоқда.
Кўпчилик Ҳусановни ҳозирги пайтда “Сити”нинг энг яхши ҳимоячиларидан бири деб ҳисобламоқда. Айримлар унинг энергияси, майдондаги ҳаракати ва Пеп Гвардиола қўл остида катта ўсишга эришганини айтган. Баъзи мухлислар ҳатто у ҳозир АПЛда энг ривожланган ҳимоячилардан бири эканини ёзган.
“Челси” мухлислари орасида эса фикрлар иккига бўлинган. Бир қисми жамоага Ҳусанов эмас, балки тажрибали марказий ҳимоячилар, чап қанот ҳимоячиси, кучли ярим ҳимоячилар ва марказий ҳужумчи кераклигини айтган. Яна бошқалар эса агар уни олиш имкони бўлса, трансферни қўллаб-қувватлаган.
Айрим мухлислар “Сити” Ҳусановни фақат жуда катта суммага, масалан, 100-150 миллион фунтга сотиши мумкинлигини айтган. Лекин “Челси” бундай пул тўламаслиги таъкидланган.
Sports.uz портали Ҳусанов трансфери бўйича билдирилаётган айрим қизиқарли изоҳларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилади.
Martin Momodu:
Илтимос, бизга шундай ҳимоячилар керак.
Boy Richie Ortiz:
Менга Ҳусановнинг энергияси ва майдондаги ҳаракатлари ёқади.
Ocheje Samuel:
“Челси”га ажойиб чап қанот ҳимоячиси, жаҳон даражасидаги икки марказий ҳимоячи, икки ярим ҳимоячи (таяанч эмас) ва синовдан ўтган марказий ҳужумчи керак.
Yung Savage:
Бу Палмерга ўхшаган яна бир зўр трансфер бўлиши мумкин.
Purplerz:
150 миллион фунт бўлса, “Ман Сити” уни қўйиб юборади. Аммо бу ақлли иш эмас, чунки “Челси” унга 50-70 миллион фунтдан кўп тўламайди. Ростини айтсам, агар Гвардиола ўрнига келган мураббийга ёқмаса ҳам, Ҳусанов “Манчестер Сити”да узоқ муддат қолади.
Eugene K Amass:
“Челси” ҳозир жиддий клуб эмас.
Mo Fiyinfoluwa Janet Ogungbile:
“Челси”нинг ўзи ҳам “Сити” ҳақиқатан Ҳусановни сотиб юборишига ишонмаса керак...
Wallet Bwoy Yussif:
Бу трансфер балким кейинги 10 йилда амалга ошар, ҳозир орзу қилаверинг...
The City Guy:
Ҳусановни ҳозир қўйиб юборманглар, илтимос. Абдуқодир бизнинг янги давримизнинг асосий фигураси.
Abu Isah:
“Челси” бунақа катта трансферларда ҳеч нарса қилолмайди. Илгари Морган Рожерс ҳақида ҳам шундай эди, энди Ҳусанов масаласи кўтарилди. Охирида номаълум ўйинчи олиб, яна номаълум мураббийни ишлатади. “Челси” тугаган жамоа...
Iddrisu Abdul Halim:
“Челси” Жоао Педрони “Барса”га қўйиб юбормайди дейишаётганидек, “Сити” ҳам Ҳусановни ҳеч кимга бермайди.
George Adu Bentil:
Бу трансфернинг имкони йўқ! Буни ҳамма билади-ку.
Log Osy Gentle:
Ҳусанов ҳозир “Сити”нинг энг яхши ҳимоячиси - №1.
Chukwu Ebuka:
Бу йигит Пеп қўл остида жуда ўсди. Шикоят қилаётган “Челси” мухлислари футбол кўрмайди, фақат телевизор кўради. Ҳозир у АПЛда энг зўр ривожланган ҳимоячи.
Sunny success page:
Ҳусанов дарвоза олдида ҳеч нарсани ўтказмайди.
Kingson Ojodale Odoma:
Улар “Сити” Ҳусановни сотади, деб ўйлаяптими? Абдуқодир жуда мустаҳкам ва яхши ҳимоячи.
Mike Gavi:
Биз биламизки, “Челси” доим яхши ўйинчиларга қизиқади, лекин охирида Тосин ва бошқа маҳаллий ўйинчиларни олади.
Ҳусанов “Манчестер Сити”да тегиб бўлмайдиган ўйинчи.
Emmanuel Arinze:
Биз Ҳусанов трансферини уддалашимиз учун Гвардиола “Сити”да бўлмаслиги керак.
Terlumun Êm Màŋ Ųèl:
Орзу қилишда давом этаверинглар, лекин Ҳусанов сотилмайди!
Jedidi Kins:
Сизлар “Сити” ҳақиқатан Абдуқодирни қўйиб юборади, деб ўйлаяпсизларми?
Wisdom Williams:
Ҳусановнинг келиши рост бўлса, демак кейинги мавсум яна совринлар учун курашамиз.
Mwangeka Joseph:
Уни олиб келинг!
Хулоса қилиб айтганда, бу трансфер ҳозирча реал эмас. Кўпчиликнинг фикрича, “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановни сақлаб қолишга ҳаракат қилади ва чунки бу ҳимоячи клубнинг узоқ муддатли режаларида муҳим ўрин тутади.
Ҳусанов Ливерпулда ўйнайди!
Шацких: Ҳусановни бу футболчи билан солиштирманг!
У мени ютади! Машҳур ҳужумчи Ҳусановнинг зўрлигини тан олди
“Сити”ни биринчи ўринга кўтаришга ҳисса қўшган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
“Сити” чемпионлик курашига қайтган тўқнашувда Ҳусановнинг ўйин қандай баҳоланди?

Фикрлар