Суперлига. Бугун турнир жадвали етакчилари ўз учрашувларини ўтказади
Суперлиганинг 11-тур ўйинлари давом этмоқда. Бугун учта учрашув бўлиб ўтади.
ОКМК ўз майдонида пешқадам “Нефтчи”ни қабул қилади. Беллашув соат 17:00'да старт олади. Соат 18:00'да эса “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” жамоалари ўзаро куч синашади.
Куннинг сўнгги учрашувида “Сурхон” “Пахтакор”ни қабул қилади. Ўйин соат 19:15'га белгиланган.

Фикрлар