Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган футболчи вафот этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, беш карра мамлакат чемпиони, 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи ва мураббий, футбол фахрийси Абдусамат Дурмонов вафоти этди.

Абдусамат Дўрмонов 1965 йилнинг 15 ноябрида Термиз шаҳрида туғилган. Маҳоратли ҳимоячи футболчилик фаолияти давомида асосан Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп сурган.

Дўрмонов профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий сифатида фаолият юритиб келди.

Абдусамат футболчилик фаолиятини 1982 йилда Термизнинг “Автомобилист” жамоасида бошлаган.

1982–1984 йилларда “Сурхон” жамоасида ўйнаб, 64 та учрашувда қатнашган ва ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари рақиблар дарвозасига 7 та гол урган.

1985 йилда у “Сурхон”даги шериги Шуҳрат Хўжақулов билан бирга Читанинг “Локомотив” клубига ўтган. Бу ерда икки йил давомида 45 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлдию

1987 йилда яна “Сурхон”га қайтган ва 22 та ўйинда 7 та гол муаллифи бўлган.

1987–1989 йилларда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида ўйнаб, 64 та ўйинда қатнашган ва ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйган.

1990–1991 йилларда яна “Сурхон” шарафини ҳимоя қилган. Бу даврда 72 та ўйинда рақиблар дарвозасини 19 маротаба ишғол қилди.

1992 йилдан 2002 йилгача Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ўйнаган. Дўрмоновнинг юлдузли даврлари айнан Фарғона шаҳри жамоасидаги фаолиятига тўғри келди. Бу жамоа сафида Абдусамат 274 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол киритган.

Абдусамат Дўрмонов “Нефтчи” таркибида Ўзбекистон чемпионатининг беш карра ғолиби бўлган. Фарғоналиклар 1992-1995 йиллар давомида ва кейин олти йиллик танаффусдан сўнг 2001 йили мамлакат чемпионатида ғолиб чиққанида таркибда Дўрмонов асосий ўйинчилардан эди.

Шунингдек, моҳир футболчи “Нефтчи” сафида 1994 ва 1996 йилларда икки марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритган.

Абдусамат Дўрмонов 1992–1994 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйнаган. Жами 7 та расмий учрашувда қатнашган.

Шулардан 4 таси 1994 йилги Осиё ўйинларининг финал босқичига тўғри келади. Хиросимада бўлиб ўтган мусобақа финалида Ўзбекистон Хитойни мағлуб этган ва Абдусамат Дўрмонов учрашувнинг барча 90 дақиқасида ҳаракат қилган. Шу тариқа у Ўзбекистон билан Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритган.

Моҳир футболчи фаолияти давомида давлат мукофотларига лойиқ топилиб, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Бутсаларини михга илганидан кейин Дўрмонов 2003 йилдан бошлаб “Нефтчи” клубида мураббий сифатида иш бошлаган ва 2014 йилгача фаолият юритган.

2014 йил октябрида Ўзбекистон иккинчи лигасида қатнашган “Ёзёвон Лочинлари” жамоасига бош мураббий этиб тайинланган. У жамоани атиги бир ой ичида биринчи лигага олиб чиққан.

2015 йилда жамоа биринчи лиганинг “Шарқ” ҳудудида қатнашган. Биринчи босқич якунида “Ёзёвон Лочинлари” 8-ўринни эгаллаб, иккинчи босқичга чиққан. Аммо 2015 йил август ойида вазифасидан озод қилинган.

2015 йил декабридан бошлаб яна “Нефтчи” клубида мураббий бўлиб ишлай бошлаган. У ерда у ўзининг укаси Рустам Дўрмонов билан бирга фаолият олиб борган.

Абдусамат Дўрмонов — Ўзбекистон футболи тарихидаги таниқли ҳимоячилардан бири. У “Нефтчи” клуби афсоналаридан саналади ва мустақил Ўзбекистоннинг илк йирик халқаро ғалабаларидан бири бўлган 1994 йилги Осиё ўйинлари чемпионлигида қатнашган  ва мамлакатимиз футболи тарихида чуқур из қолдирган футболчилардан ҳисобланади.

Ҳусанов “Челси”га ўтадими?

Ҳусанов Ливерпулда ўйнайди!

Шацких: Ҳусановни бу футболчи билан солиштирманг!

У мени ютади! Машҳур ҳужумчи Ҳусановнинг зўрлигини тан олди

“Сити”ни биринчи ўринга кўтаришга ҳисса қўшган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

“Сити” чемпионлик курашига қайтган тўқнашувда Ҳусановнинг ўйин қандай баҳоланди?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!