"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу жамоанинг ёши катта футболчилари ҳақида гапирди.

“Мен 30 ёшдан ошган футболчиларда иштиёқ сўнади, деган фикрга қўшилмайман. Улар энг зўри. Улар юқори даражада ўйнайди, кўп машқ қилади ва кўп куч сарфлайди. Албатта, уларда иштиёқ бўлади”, - дейди Бартомеу.

Сўнгги пайтларда “Барса” таркиби “қария” футболчилар билан тўлдирилаётганига кўпчилик мухлислар ва мутахассислар айнан Бартомеуни танқид қилиб келишмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)