"Барселона" президенти: АПЛ клублари бу иши учун ҳали афсусланади

"Барcелона" президенти Жоан Лапорта АПЛ клубларининг Европа Суперлигаси лойиҳасида иштирок этишдан бутунлай воз кечгани ҳақидаги қарорига изоҳ берди.

Олдинроқ маълум бўлишича, Суперлига асосчилари қаторига кирган Англиянинг олтита жамоаси лойиҳа ташаббускори Флорентино Пересдан лигани бошлаш учун яратилган ташкилотни ёпишни сўраган.

“Биз қийин аҳволда турибмиз. Трансфер бозорида пул йўқ, нимадир ўзгариши керак.

Инглиз клубларининг позициясига келсак, улар эртами-кечми ушбу қароридан афсусланади.

Тебас танқиди? У Суперлига Ла Лигага ҳеч қандай таъсир қилмаслигини тушуниши керак. "Барса" чемпионатда ҳар мавсум ғолиб бўлишни хоҳлайди”, - деди Лапорта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!