"Барселона" президенти: Бу футболчи учун 100 миллионлик таклиф олганмиз
"Барселона" президенти Жоан Лапорта ўтган йили ярим ҳимоячи Френки де Йонгни учун катта таклиф бўлганини айтди.
“Ўтган йили биз Френки де Йонг учун 100 миллион евролик таклиф олгандик. Аммо биз уни сотмасдан тўғри иш қилдик. Шундай футболчилар борки, улар трансферга қўйилмайди”, - деди Лапорта Esport3 нашрига берган интервьюсида.
Балки Лапорта "Манчестер Юнайтед"дан келган таклиф ҳақида гапираётгандир. Чунки Де Йонг ўтган йили "қизил иблислар" билан жиддий музокаралар олиб борган эди. Шу билан бирга, матбуот “Барселона” футболчини юқори маошини ҳисобга олиб, уни сотмоқчи эканлигини, бироқ унинг ўзи бу трансферга қарши чиққанини ёзган.
Фикрлар