"Барселона" президенти Дембеленинг сотилмаслигига кафолат берди

  • 20 Jun 10:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” клуби вингери Усмон Дембеле янги мавсумни ҳам “Камп Ноу”да ўтказади.

Tecno

Cadena Ser нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли франциялик футболчининг агенти яқинда каталонияликлар президенти Хосеп Бартомеу билан учрашган ва мижози жорий трансферлар даврида бошқа жамоага сотиб юборилмаслиги борасида кафолат олган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Неймар эвазига ПСЖга Дембеленинг хизматларини таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Дембеле ўтган мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!