"Барселона" президенти истеъфога чиқмоқчи эмас
“Барселона” президенти Жозеп Бартомеу истеъфога чиқмоқчи эмас. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Кеча “Бавария”дан учралган 2:8 ҳисобидаги шармандали мағлубиятга қарамай, амалдор камида президентлик муддати якунлангунича, яъни 2021 йилгача ишлашда давом этмоқчи. Бартомеунинг фикрича, клуб танқидий аҳволда ва эрта сайловлар унга янада кўпроқ зарар етказади.
“Барселона” раҳбарияти навбатдаги президентлик сайловини директорлар кенгаши янги лойиҳани ишлаб чиққанидан кейин, аниқроғи, 2021 январь ёки март ойида ўтказишни режалаштирмоқда.
Фикрлар