"Барселона" президенти Месси билан шахсан учрашмоқчи
"Барселона" президенти Жозеп Мария Бартомеу жамоа етакчиси Лионель Месси билан шахсан учрашмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Каталонияликлар раҳбари аргентиналик футболчи билан учрашиб, у айнан нимадан норози эканини аниқлаб, уни қандай қилиб жамоада олиб қолиш мумкинлигини билмоқчи.
33 ёшли аргентиналик футболчи 2021 йилга қадар имзоланган шартномани бекор қилиб, “Барселона”дан кетмоқчи. Унинг “Манчестер Сити”га кетиши айтилмоқда.
Фикрлар