Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Неймарнинг ПСЖга ўтиб кетиши ҳақидаги хабар тарқалганидан сўнг ўз ҳаловатини йўқотди.

Sport.es нашрининг маълум қилишича, яқинда “кўк-анор ранглилар” президенти Хосеп Мария Бартомеу Неймарнинг Париж клубига ўтиб кетишини олдини олиш учун  унинг ўзи билан шахсан суҳбатлашган. Аммо, ушбу учрашув нима билан якун топгани ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи “Барселона” шарафини 2013 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда.