"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу бош мураббий Кике Сетьеннинг келажаги бўйича фикрларини билдириб ўтди.

"Унинг истеъфога чиқарилиши ҳақида миш-мишлар юрибди, бироқ бу ёлғон. У ўз ишини жуда яхши давом эттирмоқда. Биз Сетьенга тўлақонли ишонамиз.

Ла Лигада охиригача курашишимиз керак. Етакчи хатога йўл қўйиши мумкин. Яна Чемпионлар лигасида ҳам курашдамиз. Жорий мавсум учун ҳеч нарса якунланмади", - дейди Бартомеу.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)