Ads

Эрнесто Вальверде "Барселона" бош мураббийи лавозимида қолиши сўроқ остида турибди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра клуб президенти Жозеп Мария Бартомеу яқин кунларда раҳбарият иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказмоқчи. Ушбу йиғилишда эса айнан Вальверде масаласи кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” жорий мавсум Испания чемпионлигини қўлга киритди. Бироқ, Испания кубоги ва Чемпионлар лигаси ярим финалларида имкониятни бой берди. Вальверде каталонияликларни 2017 йилдан буён бошқариб келмоқда.