"Барселона" президентига жиддий чора кўрилиши мумкин
"Барселона" президенти Жоан Лапорта жазоланиши мумкин. Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди.
Испания Қироллик футбол федерацияси (РФЕФ) "Барселона" президенти Жоан Лапортага қарши терговни бошлади. Бунга Лапортанинг Спорт бўйича олий кенгаш (CСД) Каталония клубига ярим ҳимоячи Дани Олмо ва ҳужумчи Пау Викторни Ла Лига мавсумининг иккинчи қисмига рўйхатдан ўтказишга рухсат бергани ҳақидаги хабарга муносабати сабаб бўлмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, ушбу тергов якуни бўйича Лапортага нисбатан интизомий иш қўзғатилиши мумкин.
Лапорта Олмо ва Викторнинг рўйхатдан ўтгани ҳақидаги хабарни Испания Суперкубоги ярим финали доирасидаги "Атлетик"га қарши баҳс олдидан (0:2) эшитди. "Барселона" президенти: "Сизлар уятсизлар! Ярамаслар!" деди.
Фикрлар