"Барселона" президентлигига номзод: Мессининг "Барса"даги саргузаштлари якунланмади
"Барселона" раҳбарияти аъзоси, келгуси сайловларда катта эҳтимол билан президентликка номзодини қўювчи Эмили Русо Месси борасидаги миш-мишларга жавоб қайтарди:
"Биз Месси билан узоқ муддатли лойиҳаларни режалаштирганмиз. У "Барса"дан кета олмайди. Леонинг клубдаги саргузаштлари якунига етмади.
Умид қиламанки, ҳали кўп йилларга Месси билан бирга ишлаймиз. Бошқа масъул ролларда ҳам биз билан бирга бўлишига умид қиламан.
Биз янги жамоа қурамиз. Биз бир неча йиллардан бери амал қилган режалар ҳалокатли якунланди", - деди Русо.

Фикрлар