"Барселона" президентлигига номзодлар жамоага "Боруссия" спорт директорини олиб келмоқчи
“Барселона” президентлигига номзодларнинг аксарияти ушбу лавозимга сайланган тақдирда жамоага “Боруссия” Дортмунд спорт директори Михаэль Цоркни олиб келишини таъкидламоқда.
Журналист Ориоль Доменек Onze на Esport 3 дастурида айтишича, Цоркни “Камп Ноу”га таклиф қилмоқчи бўлган номзодлар номи ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Цорк “Боруссия” учун бир қатор йирик трансферларни амалга оширган. Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд ҳам шулар жумласидандир.
"Барселона" президентлиги учун сайлов 2021 йилнинг 24 январь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар