ПСЖ клуби чап қанот ҳимоячиси Хуан Бернат "Барселона"нинг қизиқишлар доирасига кирди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, “кўк-анор ранглилар” 27 ёшли испаниялик футболчини ёзда, яъни унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси якунланганидан сўнг, эркин агент сифатида текинга қўлга киритмоқчи.

“Барса” раҳбарияти Бернатнинг таркибда Жорди Альбага муносиб рақобатчи бўла олишига ишонмоқда.

Бернат ПСЖ сафига 2018 йил “Бавария”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида жами 76 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфер нархи эса 16 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)