"Барселона" Пьянични "Челси"га бериб, ўрнига кимни олмоқчи?

“Барселона” ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Diario Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, каталонияликлар Пьянични “Челси” ярим ҳимоячиси Жоржиньо Фрелло билан алмаштирмоқчи. “Барселона” раҳбариятининг фикрича, италиялик футболчининг ўйинлари тажрибали Сержи Бускетсникига жуда ўхшаб кетади.

“Кўк-анор ранглилар”нинг бу борадаги режаларига “Челси” қандай фикрдалиги ҳозирча номаълум.

Пьянич ушбу ёзда Каталония клубини тарк этишга тайёр. У совринлар учун курашадиган жамоага ўтмоқчи. Бундан ташқари, ярим ҳимоячи янги жамоасида муҳим футболчи бўлишни хоҳламоқда.

Аввалроқ “Барселона” Пьянични "Ювентус"га қайтариб, ўрнига Родриго Бентанкурни олишни режа қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

31 ёшли Пьянич "Барселона" таркибида жорий мавсум Ла Лигада17 ўйинида майдонга тушди. Жоржино бу мавсумда АПЛнинг 25 учрашувида майдонга тушиб, 6 гол ва 1 голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!