“Барселона” қимматбаҳо юлдуздан воз кечди

  • 31 декабря, 2021, 20:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти Усмон Дембеле билан янги шартнома тузмайдиган бўлди.

Tecno

Манбаларнинг хабар беришича, клуб узоқ давом этган музокаралар жараёнида 24 ёшли футболчини Каталонияда қолишга кўндира олмаган. Дембеленинг амалдаги келишуви ёзда якунланади.

Франциялик ҳужумкор футболчи “Барселона” таркибига 2017 йилда қўшилган. Каталонияликлар бу ўйинчи учун “Боруссия”га 135 миллион евро тўлаган эди.

“Барселона”нинг янги бош мураббийи Хави клуб хўжайинларидан Дембелени олиб қолишни сўраган эди. Испаниялик мутахассис бу ўйинчининг истеъдодига юқори баҳо берган.

Шунга қарамай, Дембеле жуда кўп жароҳат олади. Жорий мавсумда Ла Лигада бешта учрашувда қатнашиб, иккита голли пас узатди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию