“Барселона” "қирол"ни жамоадан ҳайдамоқчи

Ҳужумчи Мартин Брейтуэйт бош мураббий Хави Эрнандес футболчини янги мавсум режаларига киритмаганига қарамай, "Барселона"да қолишга қарор қилди, деб хабар беради “Football Espana” нашри.

31 ёшли данияликнинг фикрича, "Барселона"да ўйнаш унинг учун ажойиб имкониятдир. Бироқ каталонияликлар раҳбарияти футболчи учун тахминан 8 миллион евро тўлашга тайёр янги жамоа қидирмоқда. Агар даъвогар топилса, ҳеч қандай эътирозларсиз футболчини сотиб юборади.

Қайд этилишича, Брейтуэйт янги клубини ўзи учун муносиб вариант деб ҳисоблаган тақдирдагина “Барселона”ни тарк этишга рози бўлади.

Ҳужумчи ўтган мавсумда каталонияликлар сафида 4 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди. Унинг “кўк-анорранглилар” билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!