"Барселона" қишда амалга ошмаган трансферга ёзда уриниб кўради

Моратада икки йўл бор.

 "Атлетико" ҳужумчиси Алваро Мората бугунги кунда  жамоадаги ўрнидан норози ва шу сабаб у клубни тарк этиши мумкин. "TodoFichajes" нашри хабарига кўра, 30 ёшли испаниялик ҳужумчига икки топ-клубдан таклиф бўлмоқда.

Яъни, Мората "Ювентус"га қайтиши ёки Каталониянинг "Барселона" клубига ўтиши мумкин. "Кўк-анорранглилар" ўтган йилнинг январь ойида Моратага қизиқиш билдирган эди ва бу трансферни ёзда амалга ошириши мумкин.

"Атлетико"нинг ўзи ҳам кейинги трансфер ойнасида Алварони 20 миллион еврога сотишга тайёр.

2022/2023 йилги мавсумда Алваро "матрасчилар" сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва шерикларига 2 та самарали узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!