"Барселона" қишда битта харид амалга оширади. Номзодлар маълум
Каталониянинг "Барселона" клуби қишки трансферлар ойнаси пайтида катта харидларни амалга оширмоқчи эмас.
"Sport" нашри хабарига кўра, каталонияликлар раҳбарияти январда битта позиция учун футболчи трансфер қилади. "Кўк-анорранглилар" учун устувор вазифа - ҳимоянинг ўнг қанотини мустаҳкамлаш. "Барселона" томонидан ўрганилаётган асосий вариантлар орасида "Бавария" футболчиси Бенжамин Павар, "Манчестер Юнайтед"нинг португалиялик ҳимоячиси Диого Далот ва "Вильярреал" аъзоси Хуан Фойтдир.
Ўтган ёзда "Барселона" трансфер бозорида 150 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаган эди. Каталонияликлар айни дамда Ла Лига турнир жадвалида “Реал”дан икки очко илгарилаб кетган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар