«Барселона» Рафинья билан шартномани узайтиради ва «Бетис»га ижарага бериб юборади

“Барселона” ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара мавсумни “Бетис”да ўтказишга яқин турибди.

Goal.com интернет нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчи тез орада каталонияликлар билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтиради ва шундан сўнг ижара асосида “Бетис” сафига бориб қўшилади. Таъкидлаш керакки, Рафиньянинг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Рафиньяга шунингдек Лиссабоннинг “Бенфика” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!