"Барселона" Рафинья ўрнига МЮ футболчисини олиб келишни режа қиляпти
"Барселона" клуби жамоа вингери Рафиньяни сотишга тайёр. Клуб у бўйича билдириладиган ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга қарши эмас.
"SPORT" нашрининг хабар беришича, каталонияликлар бразилиялик футболчини сотиш орқали "Манчестер Юнайтед" вакили Жейдон Санчони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб бундан олдин ҳам Санчони сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрган, бироқ унинг юқори трансфер нархи сабаб молиявий курашда манчестерликларга мағлуб бўлганди.
Маълумот ўрнида, Санчонинг "Transfermarkt" порталидаги нархи 25 миллион еврони ташкил этади. Рафинья эса худди шу порталда 60 миллион еврога баҳоланган.
Фикрлар