
"Барселона" раҳбарияти АПЛдан ҳужумчи олиб келади
"Барселона" президенти Жоан Лапорта ва Каталония клуби спорт директори Деку "Ньюкасл" ҳужумчиси Александр Исакни ўз жамоасига қўшиб олиш учун дастлабки ҳаракатларни бошлади. Бу ҳақда "Sport" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, ўтган йилнинг охирида "Барселона" ва Исакнинг агенти ўртасида ягона учрашув бўлиб ўтган. Унда Испания гранди швециялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятини билдирган.
Деку ушбу трансферни амалга ошириш бўйича барча ишларни олиб боришини таъкидлаган. Бироқ, "Барселона" Исакни ўз таркибига қўшиб олиш учун маблағ ажратиш мақсадида ҳозирги футболчилардан баъзиларини сотиши керак. Клуб ярим ҳимоячи Дани Олмо билан боғлиқ вазият такрорланишини истамаяпти, сабаби унинг рўйхатдан ўтказилишида қийинчиликлар юзага келган эди.
Комментарии