"Барселона" раҳбарияти Пике ўрнига "Реал"нинг собиқ ҳимоячисини олиб келмоқчи
"Барселона" раҳбарияти жароҳат олиб 8 ойга сафдан чиққан ҳимоячи Жерар Пикенинг ўрнига муносиб ўринбосар қидирмоқда.
TyC Sports нашри тарқатган хабарга кўра, “кўк-анор ранглилар”нинг бу борадаги эътибори аргентиналик ҳимоячи Эсекьель Гарайга тушган. Айтиш керакки, 34 ёшли футболчининг сўнгги жамоаси “Валенсия” бўлган эди. У “кўршапалаклар” сафини ёзда тарк этди ва 3 ойдан буён эркин агент ҳисобланади.
Бундан аввалроқ Гарайга "Интер" ва "Рома"дан ҳам қизиқишлар борилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эсекьель Гарай 2009-2011 йилларда “Барселона”нинг ашаддий рақиби “Реал” сафида тўп сурган.
Фикрлар