“Барселона” раҳбарияти “Реал” ўйинчисидан калтак еган футболчини чақиряпти

“Барселона” раҳбарияти ва бош мураббий Хави Эрнандес “Вильярреал” ярим ҳимоячиси Алекс Баэнани трансфер қилмоқчи.

Què T'hi Jugues радиоси тарқатган хабарга кзра, “Вильярреал” ўз ўйинчисини 20-30 миллион евро атрофидаги суммага қўйиб юборишга рози.

Баэнанинг ўзи “Барселона” мухлиси ҳисобланади.

Баэна “Реал” етакчиларидан Федерико Вальверде билан жанжаллашгани ҳақида маълумотлар тарқатилган. Испания чемпионати учрашувидан кейин Вальверде Баэнага мушт туширган.

Маълум бўлишича, Алекс уругвайлик ўйинчининг оиласини ҳақорат қилган ва буни кўтара олмаган Вальверде унинг юзига урган.

Баэна ўз айбини инкор қиляпти ва вазият бўйича полицияга шикоят берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!