"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ўзининг қарори билан "Милан" ҳимоясини заифлаштирадиган бўлди. Испаниялик мураббий Италия клубида тўп сураётган Матти Де Шильони ўз жамоасига олиб ўтмоқчи.

Яқинда "Милан" ва "Интер" ўртасидаги дербини томоша қилиб, Де Шильонинг ўйинини бевосита кузатиш учун Италияга борган "Барселона" спорт директори Роберт Фернандесга ҳимоячининг ўйини маъқул бўлган.

Де Шильо жорий мавсумда "Милан" таркибида ўн битта учрашувда майдонга тушди.

SPORTS.uz