"Барселона" раҳбарларини ўғрига чиқаришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона” клубига алоқадор янги можаро бошланди. Бугун клуб директорлар кенгашининг 6 нафар  аъзоси ўз лавозимини тарк этди. Уларнинг бири бўлган Эмили Русо “Барса” раҳбарияти орасида ўғри борлигини айтди.

“Раҳбарлардан бири клуб ғазнасини ўмаряпти, деб ҳисоблайман. Гап директорлар кенгаши аъзоларидан бири ҳақида кетаётгани табиий. Мен аниқ кимлигини билмайман, аммо шубҳам бор. Бу фирибгарлик йўли билан амалга оширилаётган бўлиши мумкин. Масалан, клуб бозорда хизматлари 100 мингдан ошмайдиган компания учун миллион евро ўтказиб берган”, - дейди Русо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!