"Барселона" Райола билан келишувга эришиш арафасида

"Барселона" январь ойида ҳимоячи Сержиньо Дестни сотишга тайёр. Бу ҳақда журналист  Николо Скира хабар берди. 

Агар 21 ёшли футболчи Каталония клубини тарк этса, жамоа унинг ўрнига "Аякс" ҳимоячиси Нуссаир Мазрауини олиб келишни режалаштирмоқда. Марокашлик футболчи мавсум якунида эркин агентга айланиши мумкин. 

Манбанинг маълум қилишича, "кўк-анорранглилар" аллақачон 24 ёшли марокашлик футболчининг агенти Мино Райола билан музокаралар олиб бормоқда. 

Маълумот ўрнида, Мазрауи ушбу мавсум жами 21 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 3 та ассист ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!