“Барселона” “Реал Мадрид”нинг тарихий рекордини янгилади
Каталония клуби Испания чемпионати тарихида бир мавсумдаги барча уй учрашувларида ғалаба қозонган илк жамоага айланди.
“Барселона” жорий мавсумда ўз майдонида ўтказган 19 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Жамоа ушбу баҳсларда 57 та гол урган бўлса, ўз дарвозасидан атиги 10 та тўп олиб чиқди.
Ла Лиганинг 37-тури доирасида "Бетис" устидан қозонилган 3:1 ҳисобидаги ғалаба орқали ушбу рекорд расман қайд этилди.
Бунгача Ла Лигадаги энг яхши натижа 1985/86 йилги мавсумда “Реал Мадрид” томонидан ўрнатилган эди — 17 та уй ўйинида 17 та ғалаба.

Фикрлар