"Барселона" "Реал" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди

"Барселона" "Лестер" футболчиси Юри Тилемансни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "El Mundo Deportivo" нашри хабар тарқатмоқда.

Маълум бўлишича, Каталония клуби 24 ёшли футболчини анча вақтдан буён кузатиб келмоқда ва уни жамоани кучайтиришга қодир деб ҳисоблайди.

Бельгиялик ярим ҳимоячининг "тулкилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ўз якунига етади. 

Эслатиб ўтамиз, "Transfermarkt" портали Тилемансни 55 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ, унга "Реал" қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!